Жаҳон | 21:20 / 21.01.2016
3755
1 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири Бағдодда йўқолган уч нафар америкалик “шунчаки ғойиб бўлганини” айтди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Бағдодда бир неча кун аввал йўқолиб қолган уч нафар АҚШ фуқаросининг йўқолишига эронпараст айирмачиларнинг алоқаси борлиги ҳақидаги тахминни рад этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Бу ҳақда хабарим йўқ. Мен бунга катта шубҳа билан қарайман. Биз уларни ўғирлаб кетишганми-йўқми, билмаймиз, Улар шунчаки ғойиб бўлишди”, деб айтди ал-Ободий.

Аввалроқ америкаликларни Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи шиа айирмачилари ўғирлаб кетгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Ироқда Ироқдаги ислом инқилоби олий кенгаши билан боғлиқ бўлган “Бадр” шиа қуролланган ҳаракати ўзини фаол намоён қилмоқда. Ушбу ҳаракат Эрон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади.