Жаҳон | 07:25 / 21.01.2016
3608
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги портлаш учун жавобгарликни “Толибон” ўз зиммасига олди

“Толибон” ташкилоти Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ Қобулда Россия элчихонаси олдида юз берган портлаш оқибатида TOLONews телеканалининг 7 нафар ходими ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш оқибатида Россия элчихонаси биносига катта шикаст етмаганини маълум қилди. Таъкидланишича, элчихона ходимлари орасида жабрланганлар йўқ.