Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова президенти Павел Филипни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлади
Молдова президенти Николай Тимофти Демократик партия аъзоси Павел Филипни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент маслаҳатчиси Влад Цуркану маълум қилди, деб хабар бермоқда Jurnal TV.
Молдова парламенти алоқа вазири Филипни бош вазир лавозимига тайинланишини қўллаб-қувватлади. Унга 57 нафар депутат овоз берди.
Филипнинг бош вазир этиб тайинланиши Кишинёвдаги парламент биноси олдида оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Намойишчилар Филип бошчилигидаги янги ҳукуматнинг тасдиқланишига қарши чиқмоқдалар.