Иқтисодиёт | 12:27 / 21.01.2016
3893
1 дақиқада ўқилади

Москва биржасида доллар курси 83 рублдан ошди

Россияда доллар курси бугун, 21 январь куни 83 рублдан ошди. Бу ҳақда валюта биржаси маълумотлари кўрсатиб турибди.

Москва валюта биржасида 21 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10да доллар курси 92 копияга қимматлаб, 83,10 рублни ташкил қилган ва тарихий рекорд қайд этилган.

Москва биржасида евро курси ҳам ўсиб бормоқда. Айни вақтда евро нархи 1,09 рублга ўсиб, 90,55 рублни ташкил қилди.

Рублнинг нархи тушиб кетишига дунё бозорида нефтнинг нархи арзонлашаётгани сабаб бўлмоқда.

ICE биржасида бугунги савдо чоғида Brent маркали нефт фьючерсининг нархи яна 0,22 фоизга тушди. Яъни ҳозир савдо қилинаётган нефть шу йилнинг март ойида баррелига 27,77 доллардан етказиб берилади.