Иқтисодиёт | 23:47 / 21.01.2016
10728
1 дақиқада ўқилади

Россия Марказий банки мамлакат банкирларини шошилинч йиғилишга чақирди

Россия Марказий банки мамлакат банкирларини шошилинч йиғилишга чақирди. Марказий банк йиғилишда банк тармоғи вакиллари билан нормативларни ҳисоблаш учун имтиёзли курсдан фойдаланиш муддатини узайтиришни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда “Известия” нашри банк тармоғидаги бир неча манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

“Йиғилишда давлат ва хусусий банклар вакиллари иштирок этадилар”, деб айтди манба.

Валютанинг имтиёзли курси 2014 йил охирида рублнинг қадрсизланиши ортида капиталнинг етарлилиги ва кредит риски концентрацияси нормативини ҳисоблаш учун киритилган. Дастлаб у 2015 йил 1 июлигача амал қилиши тахмин қилинганди, бироқ Марказий банк унинг муддатини бир неча бор узайтирган. 2015 йил бошига имтиёзли курс 1 долларга 39 рубль, 2015 йил 1 октябридан эса 55 рубль қилиб белгиланган.