Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қирғизистонга бешта мобил клиника ташкил этиши учун 10 млн доллар ажратади
Саудия Арабистони Қирғизистонга мамлакатнинг узоқ ҳудудларида фойдаланиш учун бешта мобил клиника ташкил этишига 10 млн доллар ажратади. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Асилбек Жээнбеков маълум қилди.
Ислом тараққиёт банки раҳбари Аҳмад Муҳаммад Али Ал-Маданийнинг таъкидлашича, барча шартномалар 2016-2018 йилларда амалга оширилади. Шу муносабат билан ОТБ делегацияси 2015 йил баҳорида Қирғизистонга ташриф буюради.
Айни пайтда Қирғизистон ва ОТБ транспорт, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 280 миллион долларлик 46 лойиҳани амалга оширмоқда.