Жаҳон | 07:18 / 21.01.2016
3483
2 дақиқада ўқилади

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари декабрь охиридан бери жангариларнинг 1662 та объектини йўқ қилди

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари декабрь охиридан бери жангариларнинг 1662 та объектини, жумладан қўмондонлик пунктлари ва снарядлар ишлаб чиқарувчи яширин заводни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Сурия армияси қўмондонлиги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Сурия ҲҲК Дамашқ, Хомс, Хама, Идлиб, Ҳалаб ва Даур-аз-Заурда террорчилик гуруҳларининг 1662 та объектини йўқ қилди. Ўтган ойнинг 27-санасидан бугунги кунгача ҲҲК 481 та жанговор парвоз амалга оширди”, дейилмоқда баёнотда.

Идлибда жангариларнинг ракеталар отилиши бошқарилган қўмондонлик штаби, 4 та қўмондонлик пункти, ўқ-дорилар ишлаб чиқаручи завод йўқ қилинди.

Ҳалабда Сурия ҲҲК 3 та қурол-аслаҳа омбори, қўмондонлик пункти ва пулемётларга эга бир нечта йўлтанламас автомобиллларни йўқ қилди.

Шунингдек, ҳарбийлар Сурия армияси Россия ва Сурия жанговор авиацияси ҳамда халқ лашкарлари кўмагида бир неча вилоятларда ҳужумни давом эттирмоқда. Хамада 15 та қишлоқ озод қилинган, Хомснинг жануби-шарқидаги Мхин қишлоғи ҳудудида ҳужумга ўтилмоқда. Ҳарбийлар, шунингдек, 40 жангари йўқ қилинганини маълум қилишди.