Жаҳон | 15:53 / 21.01.2016
5474
1 дақиқада ўқилади

Виза очиқлиги рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UWNTO) Visa Opennes Report 2015 Виза очиқлиги индексини эълон қилди. Унда 2015 йил якунларига кўра қайси давлатлар фуқаролари чет элга визасиз чиқа олишига баҳо берилган.

Биринчи ўринни еттита давлат бўлиб олди: Дания, Финляндия, Германия, Италия, Люксембург, Сингапур ва Буюк Британия. Бу давлатлар фуқаролари 160 давлатга визасиз бора олади.

Иккинчи ўринга Франция, Япония, Жанубий Корея, Швеция ва АҚШ (159 давлат), учинчи ўринга Бельгия, Канада, Ирландия, Норвегия, Португалия, Испания ва Швейцария (158 давлат) қўйилди.

Рейтингнинг охирги ўрнида Ироқ ва Афғонистон турибди: бу давлатлар фуқаролари 30 давлатга визасиз чиқа олади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ер сайёраси аҳолисининг 39 фоизи исталган ерига визасиз бора олади.