Технология | 20:28 / 21.01.2016
5189
1 дақиқада ўқилади

Янги яратилган мессенжер жўнатилмаган хабарларни кўришга имкон беради

3 январда AppStore дастурлар дўконига чиқариладиган Hiboo мессенжери суҳбатдошининг хабарини унинг жўнатилишигача кўриш имконини беради. Айни вақтда дастур синов босқичида турибди, бу синовга мессенжер яратувчилари сайтига ёзилиб, иштирок этиш мумкин.

Дастур фойдаланувчилари реал вақтда “Хабарни тераяпти ...” ёзуви ўрнига суҳбатдоши хабарни тераётгани ва уни жўнатишдан аввал тўғрилаётганини кузата оладилар. Дастур яратувчиларидан бирининг айтишича, унинг жамоасида Hiboo’ни яратиш ғояси Лондондаги TechCrunch Disrupt анжумани вақтида пайдо бўлди. Айни вақтда дастур фақатгина смартфонда ишлайди, дастурчилар унинг компьютер версиясини яратишни режалаштирмаяптилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш