Жаҳон | 16:35 / 22.01.2016
3249
1 дақиқада ўқилади

“Газпром” Покистонга газ етказиб беришни йўлга қўйиши мумкин

Россиянинг “Газпром” компанияси Покистонга ҳар йили 5-7 млн тонна табиий суюлтирилган газ етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниядаги манбаларига таянган ҳолда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда. Айтилишича, масала 21 январь куни “Газпром” раҳбари Алексей Миллернинг Покистон нефть вазири Шоҳид Хоқон Аббосий билан учрашуви чоғида муҳокама қилинган.

Учрашув чоғида Аббосий 5-7 йиллик истиқболда Покистоннинг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи йилига 15 млн тоннага етиши мумкин. Покистонга газ “Газпром” портфели орқали етказиб берилиши мумкин. 2015 йили бу кўрсаткич 3.5 млн тоннага тенг эди.

5 млн тонна газ етказиб беришни йўлга қўйиш учун “Газпром” бозорда газ сотиб олишга янги шартномалар имзолаши талаб этилади, яъни конкрет ишлаб чиқарувчига боғланмаган трейдерлик операцияси ўтказилади.