Жаҳон | 10:00 / 22.01.2016
5449
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти мамлакатда “ал-Қоида” яна бош кўтарганини тан олди

“Ал-Қоида” террорчи гуруҳи Афғонистондаги таъсирини қайта тиклаб олди. Бу ҳақда мамлакат жумҳурраиси (президенти) Ашраф Ғани Аҳмадзай CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“2015 йил бошида унинг қудрати анча қисқаргани борасида оптимистик фикрлар янграган эди. Ҳозир эса бундай эмас”, - очиқ тан олди афғон етакчиси. Унинг фикрича, террорчилар Афғонистонга кўплаб давлатлар, шу жумладан, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва араб давлатларидан келмоқда.

“Бу одамлар Афғонистон халқи билан жанжаллашмаган, лекин улар бизнинг ҳудуддан фойдаланади”, - қўшимча қилди Аҳмадзай. Шу муносабат билан президент Афғонистон махсус кучларига ҳаводан мадад беришни сўради.

Илгарироқ “ал-Қоида” радикал гуруҳларга ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Ғарб ва Россияга қарши биргаликда курашишга чақирган эди.