Жамият | 08:36 / 22.01.2016
3440
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Миллий баскетбол уюшмасининг собиқ ўйинчиси молиявий пирамида ташкил этгани учун 9 йилга қамалди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмасининг “Бруклин Нетс” ва “Милуоки Бакс” баскетбол жамоаларининг собиқ ўйинчиси Тейт Жорж молиявий пирамида ташкил этгани учун 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда AP ахборот агентлиги.

Прокуратура версиясига кўра, Жорж МБАнинг собиқ ва амалдаги ўйинчилари ҳамда машҳур кишилар бўлган ўз мижозларини ўз пулларини унинг компаниясига тикишга ишонтирган ва уларнинг пулларидан аввалги нивесторларга тўловларни амалга ошириш учун фойдаланган.

Шунингдек, баскетболчига 2,5 млн доллар товон пули тўлаш мажбурияти юкланди.