Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ шарқида кейинги 100 йил ичидаги энг йирик қор бўронлари рўй бериши кутилмоқда
Америка Қўшма штатларининг шарқий соҳилларига қор бўронлари ёпирилиши хавфи натижасида минглаб авиарейслар бекор қилинди. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, бу вазият пойтахт Вашингтоннинг транспорт тизими тўхтатилишигача етиб бориши мумкин.
Вашингтон расмийлари кучли қорбўронлари вақтида шаҳар метроси ва автобуслари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш борасида қарор қабул қилди. Вашингтон транспорт бошқармаси эълон қилган баёнотда айтилишича, автобуслар жума куни маҳаллий вақт билан соат 17:00дан бошлаб ҳаракатларини тўхтатади. Метро эса 23.00да беркитилади. Йўлларни қалин қор қоплагани боис транспорт дам олиш кунлари деярли ишламайди. Вашингтон метрополитенида поездлар нафақат ер остида, балки ер устида хам ҳаракатланади.
Кутилаётган қор бўронлари мамлакат тарихида кейинги 100 йил ичида энг кучлиси бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек, мамлакатдаги 15та штатда ёғаётган қорлар янада кучайиши мумкин.
FlightAware сайтида ёзилишича, жума ва шанба кунги бекор қилинадиган авиарейслар сони 3 мингдан ортади.
