Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда кучли қорлар туфайли минглаб авиарейслар бекор қилинди
АҚШда кучли қорлар хавфи туфайли минглаб авиарейслар бекор қилинди. Жумладан, ҳаво алоқаси Нью-Йорк, Пенсильвания, Массачусетс, Шимолий Каролина штатларида ва Колумбия округида чекланади. Бу ҳудудлар биринчи бор қор бўронига дуч келишмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Рейсларни бекор қилган ёки буни қилишни режалаштираётган компаниялар қаторида United Airlines, American Airlines, Southwest Airlines ва Delta авиакомпаниялари ҳам бор.
Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, қор фронти Атлантика океани соҳилига томонга йўналмоқда. Ҳукумат яқин кунларда вазият янада мураккаблашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Айниқса, Вашинтгонга ёпириладиган қор бўрони охирги ўн йилликлардаги энг кучлиси бўлиши мумкин. Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди. Маҳаллий аҳоли ёмон об-ҳаво шароитидан ўтиб олиш учун барча зарурий нарсаларни ғамлаб қўймоқда.