Жаҳон | 00:18 / 22.01.2016
4765
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги Бағдод қишлоғи яқинида F-16 ҳарбий самолёти фалокатга учради

АҚШнинг Феникс шаҳридаги авиабазадан учган F-16 қирувчи самолёти Аризона штатининг шимоли-ғарбидаги Бағдод шахтёрлар қишлоғи яқинида фалокатга учради, деб хабар бермоқда FOX телеканали.

Айни вақтда учувчининг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари расмий вакиллари фалокат ҳақидаги ахборотни тасдиқлашди, бироқ бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълумлигини айтишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш