Жаҳон | 06:52 / 22.01.2016
3248
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Туркия бош вазири билан ИШИДга қарши курашни муҳокама қилди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу билан учрашув ўтказди. Пан Ги Мун учрашув давомида Довудўғлу билан Яқин Шарқдаги вазият ва ИШИД жангариларига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.    

“Бош котиб ва бош вазир Сурия ва Ироқдаги вазиятни, шу жумладан ИШИД томонидан солинаётган таҳдидга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди”, деб хабар берди бош котиб матбуот хизмати.  

Бош котиб Туркияга Истанбулда май ойида бўлиб ўтадиган биринчи Бутунжаҳон инсонпарварлик анжуманига тайёргарлик кўраётгани учун миннатдорчилик билдирди.