Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google компанияси Apple`га iPhone`ларда ўз қидирув тизимидан фойдаланиши учун бир миллард доллар тўлади
Google компанияси 2014 йилда Apple`га iOS операцион дастурида ўз қидирув тизимидан фойдаланиши учун бир миллард доллар тўлади. Шунингдек, Google iOS қурилмалари ҳисобидан эга бўлган даромадининг маълум бир қисмини ҳам Apple ҳисоб рақамига ўтказиб турди.
Бу ҳақда Google ва Oracle компаниялари ўртасида бўлиб ўтаётган суд жараёни вақтида маълум бўлди. Суд жараёнида Google даромадининг 34 фоизини Apple ҳисобига ўтказгани ошкор қилинди.
Бироқ Google адвокати мазкур маълумотлар эълон қилинганига қарши чиқиб, суд стенограммасидан 34 фоизлик маълумотнинг ўчириб ташланишини талаб қилди. Oracle ва Google ўртасидаги суд 2010 йилдан буён давом этиб келмоқда. Oracle Google`ни Android операцион системасида Java`дан фойдаланганликда айблаб, миллиард доллар жарима тўланишини талаб қилмоқда.