Иқтисодиёт | 10:39 / 22.01.2016
3396
1 дақиқада ўқилади

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки офислари Қозоғистонда очилади

21 январь куни Давосдаги иқтисодий форум доирасида Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Жаҳон банки президенти Жин Ким билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда бош вазирнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Айтилишича, учрашув чоғида Қозоғистон ва Жаҳон банкининг ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган, шунингдек, Қозоғистонда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки офисларини очиш бўйича янги икки томонлама шартнома имзоланган.

Ушбу шартнома 2014 йил майида имзоланган ҳамкорлик ҳақидаги келишувнинг давоми ўлароқ ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш