Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри замонавий Ғарб дунёсини глобал “Титаник”ка ўхшатди
АҚШ давлат котиби Жон Керри Ғарб дунёсини глобал “Титаник”ка қиёслади, дея хабар бермоқда RNS.
У террористик ҳужумлар, ҳалок бўлаётган қочқинлар, ҳақиқий ҳаёт ҳақида ўйламайдиган террористлар ҳақидаги янгиликларни кўрганида ҳамма нарсани йўқ қиладиган одамлар борлигини тушуниб етишини айтиб ўтди.
“Айримларнинг ўйлашича, биз сиз билан инқироздамиз. Бизни янги мезонларни қабул қилишга мажбур бўладимикан, дея қараб туришади. Агар шундай бўлса, давлат котиблари, президентлар ва бош вазирларнинг бўлиши фойдасизку. Барчамиз глобал “Титаник”да чўкиб кетамиз. Бироқ бу даражага боришимизга ишонмайман. Биз янги мезонларга ишонмаймиз ва бундай қисмат асирлари бўлмаслигимиз керак”, - деди Керри Давосдаги форумда.