Технология | 07:29 / 22.01.2016
6789
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россияда товламачилар пластик карточкалардаги маблағларни ўғирлашнинг янги усулидан фойдаланмоқдалар

Россияда товламачилар тўловни амалга оширишнинг контактсиз технологияси билан жиҳозланган банк пластик карточкаларидаги пулларни ўғирлашнинг янги усулини ўйлаб топишди.

Жиноятчилар пластик карточкадаги ахборотни масофадан туриб ўқий оладиган қўлбола портатив терминал-ридерлар ясашни ўрганиб олдилар. Бундай қурилмаларга карточкани сканер қилувчи RFID чипи ўрнатилади. Ахборот ўғирлангандан кейин у клон карточкаларга ўтказилади ва пул ечиб олиш учун ишлатилади, деб ёзмоқда “Известия” газетаси.

Бу усулдан махсус картмонлар ёки сигнални блокловчи махсус карталардан фойдаланиш орқали ҳимояланиш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш