Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Меркелга қочқинларга ёрдам бериш бўйича янги режаларни маълум қилди
АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель телефон орқали суҳбатда Европада қочқинлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Оқ уйга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
“Икки етакчи яқин ойларда уруш туфайли ҳаётлари тамоман ўзгариб кетган миллионлаб одамларни ҳимоя қилиш ва барча зарурий нарсалар билан таъминлашга ёрдам бериш учун биргаликда ишлашга тайёрлар”, дейилмоқда АҚШ маъмурияти берган хабарда.
Оқ уй баёнотида Обама Меркелга қочқинлар муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун янги мажбуриятларни мустаҳкамлаш мақсадида 2016 йил сентябрида БМТ Бош ассамблеясида Қочқинлар ишлари бўйича бутунжаҳон саммити ўтказиш режаларини маълум қилди.