Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда рули ўнг ва чап томонда бўлган машиналар давлат рақамини фарқлаб ажратиш таклиф қилинди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига рули ўнг ва чап томонда бўлган машиналар давлат рақамини фарқлаб ажратиш таклиф қилинди. Мазкур ташаббус “Республика – Ата Журт” фракцияси йиғилишида унинг етакчиси Омурбек Бабанов томонидан илгари сурилди.
Сиёсатчи Европа банкларида алоҳида мамлакат фуқаролариучун банк ҳисоб рақами сўнгига қўйиладиган сонни мисол қилиб келтирди. “Биз ҳам шундай қилишимиз мумкин. масалан, рули ўнг томонда бўлган машиналар давлат рақими сўнгига бир сонини ёзиб қўйишимиз мумкин. бу айнан ушбу машиналар тушадиган ЙТҲлар тўғрисидаги маълумотларни жамлашни енгиллаштиради”, - деди Бабанов.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, айни пайтда мамлакатда 1 миллион 140 минг автомобиль рўйхатдан ўтган бўлиб, 192 минги ёки 17 фоизининг рули ўнг томонда жойлашган.