Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 2015 йилда жиноятчилик 8,6 фоизга ўсди
Россия Ички ишлар вазирлигида Россияда 2015 йилда жиноятчилик 8,6 фоизга ўсгани маълум қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Вазирликда таъкидланишича, Россиянинг 75 та ҳудудида жиноятчилик ўсиши, 8 тасида пасайиши қайд қилинган. Ҳаммаси бўлиб мамлакатда йил давомида 2,35 млн та жиноят содир этилган.
“Қайд қилинган жиноятларнинг деярли ярмини (46 фоиз) ўзгаларнинг мулкини ўғирлаш ташкил қилади: ўғирлик – 996,5 мингта, талон-тарож қилиш – 71,1 мингта, босқинчилик 13,4 мингта”, деб таъкидланмоқда вазирликда.
Талон-тарож ва босқинчилик ҳолатлари камайган, ўғирлик эса аксинча, 12 фоизга ўсган.