Жамият | 17:19 / 22.01.2016
6721
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ошо фалсафасига қизиқиб қолди

Ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода ижодий таътил муносабати билан хорижда дам олаётган чоғида ҳинд мистиги ва илоҳиётчиси Ошонинг (Бҳагван Шри Ражниш) фикрларини ўқиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардан бирида фикр қолдирди.

“Телефонимга қизиқарли дастур кўчириб беришгунича Ошони ўқидим ва унинг фикрларига мутлақо қўшиламан, - деб ёзади хонанда. – Одамлар фақат муносиб инсонини топганимда севиб қоламан деб ўйлайди, аммо бу бўлмаган гап. Сиз бундай инсонни ҳеч қачон топа олмайсиз. Одамлар мукаммал эркак ёки аёлни топганда севиб қоламан деб ўйлашади. Бўлмаган гап! Сиз уларни ҳеч қачон топмайсиз, негаки мукаммал эркак ва аёлнинг ўзи йўқ. Агар бўлганда ҳам уларни сизни муҳаббатингиз қизиқтирмайди. Мукаммалликни талаб қилманг, акс ҳолда муҳаббат топа олмайсиз. Муҳаббат топганлар ҳам мукаммалликни талаб қилади ва бунинг оқибатида муҳаббат барбод бўлади. Севгини сўраб бўлмайди, уни фақат бериш мумкин”.