Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида жангарилар тўй ўтаётган ресторанга ҳужум қилиши натижасида 20 киши ҳалок бўлди
21 январь куни кечки пайт Сомали пойтахти Могадишодаги Liido Seafood соҳил ресторанига жангарилар ҳужум қилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар тарқатган.
Гувоҳларнинг маълумотларига кўра ҳужум вақтида ресторанда тўй маросими бўлиб ўтаётганди.
Хабар қилинишича, жангарилар ресторан қаршисида мина ўрнатилган иккита автомобилни портлатиб юборган, сўнг бинога бостириб кирган.
Полиция маълумотларига кўра, айни вақтда жангарилар бартараф этилиб, ресторанда назорат қўлга олинган.
Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Маълумот учун, «Аш-Шабоб» 2012 йилда «Ал-Қоида» билан бирлашган, халқаро террористик гуруҳ ҳисобланади.