Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир йил давомида ЙТҲлар туфайли 150 автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди
Тошкентда 2015 йил давомида 150 нафар автобус ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Sputnik агетлиги ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига таянган ҳолда маълумот бермоқда.
Умуман олганда, ўтган йили жамоат траспорти ҳайдовчилари пойтахтда жами 5 минг қоидабузарликка йўл қўйган.
“Бир неча йил муқаддам Тошкент кўчаларида автобус ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши билан боғлиқ вазият муаммоли эди, - деди агентликнинг суҳбатдоши. – Бу масалалар ҳукумат ва ЙҲХБ вакиллари иштирокидаги махсус комиссия даражасида кўриб чиқилди. Натижада пойтахтлик йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар ва механизмлар ишлаб чиқилди”.
Бунинг натижасида, таъкидланишича, ўтган йили Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲ сони 33 фоизга камайган, автобус ҳайдовчилари айби билан содир этилган ҳодисалар сони 37.6 фоизга, оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ сони 100 фоизга қисқарган.