Жамият | 10:52 / 22.01.2016
12697
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тиш шифокори иккита Malibu сотиб олиш мақсадида қаллобга 200 млн сўм бериб юборди

Тошкентда тиш шифокори бўлиб ишлаб келган Руҳшона исмли аёл иккита Malibu сотиб олиш мақсадида таниши Сардорга 200 млн сўмдан ортиқ пулни бериб юборди, аммо алданди, деб ёзади “Огоҳ” нашри.

Айтилишича, Сардор Руҳшонанинг шифохонасига тиш даволатиш учун оилавий келиб турган ва шу орқали улар танишишган. Аёл машина олмоқчи эканлигини айтганида, Сардор унга масалани тез ҳал қилишга ёрдам беришини айтган. Руҳшона ўзи тўплаб қўйган 45 млн сўм устига яна акасидан қарз олиб, жами 203 млн сўмни Сардорга бериб юборган. Унга қизиқиб, ҳамкасби Шуҳрат Nexia учун 1.5 минг доллар, шифохона яқинидаги гўзаллик салони ишчиси Мухтор ҳам Nexia учун 2 минг доллар бериб юборган.

Аммо пулларни олганидан сўнг Сардор турли баҳоналар билан улардан қочиб юрган.
Бир куни Руҳшона салонга бориб, унинг пулларидан фақат 90 млн сўм тўланганини билиб қолган ва Сардорга таҳдид қила бошлаган. Фирибгар бир танишининг 86 млн сўмлик Malibu машинасини аёлнинг номига ўтказиб берган, аммо бу билан қутулиб қола олмаган.
Жабрланувчиларнинг қўшма аризаси асосида фирибгар қўлга олиниб, жазога тортилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш