Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Виталий Денисов: Ньяссе кетса, бу жамоамиз учун катта йўқотиш бўлади
"Локомотив" жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жамоа ҳужумчиси Умар Ньяссе ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Агар Умар жамоадан кетса, бу катта йўқотиш бўлар эди. Ҳозир у тўпурар бўлиб турибди ва бу кўп нарсадан далолат беради.
Менимча мавсумнинг биринчи қисмида оғир ўйнадик. Қаердадир дарҳақиқат чарчаб қолдик, аммо бу баҳонадан бошқа нарса эмас. Шундай ўйинлар бўлдики, омадимиз келиб турганда ҳам ғалабани қўлдан бой бердик.
"Динамо"га қарши кечган баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик. Аслида учинчи голни урсак ҳам бўларди. "Урал" билан бўлган ўйинда ҳам шундай бўлди. Ўзимизни оқлаш керак эмас. Мураббийлар керакли кўрсатмалар беради, деб ўйлайман", - дейди ҳимоячи.