Технология | 21:38 / 22.01.2016
5327
1 дақиқада ўқилади

“Мерседес” G-Class базасидаги янги ҳарбий машинани синовдан ўтказишни бошлади

Mercedes-Benz компанияси G-Class моделининг экстремалроқ намунаси базасида қурилган енгил зирҳланган патрул машинаси синовини бошлади. Фотожосуслар ҳарбий йўлтанламас прототипини синов вақтида “қўлга туширишди”, дея хабар бермоқда Motor1.

Тасвирлардан кўриш мумкинки, автомобилнинг таг қисми ердан анча баландда жойлашган бўлиб, йўлтанламас қопламали катта ғилдираклар билан таъминланган.

Прототипга иккинчи даражали STANAG 4569 ҳимоя стандарти ўрнатилади. Бу 30 метр масофадан отилган 7.62 калибрли зирҳтешар ёндирувчи ўқларнинг тешиб ўтишидан ҳимоялайди. Шунингдек, автомобиль бир қанча миналар портлашига ҳам дош бера олади.

Ҳарбий йўлтанламас 52 ва 54 даража қияликдаги тепаликларга ҳам чиқа олади. Бир метргача бўлган чуқурликлар ҳам унга чўт эмас.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш