Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда Намангандаги йирик корхоналарнинг 30 фоизида саноат ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилди
Наманганда 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, 2015 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,7 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,9, капитал қўйилмалар 5,9, қурилиш-монтаж ишлари 11,1, чакана савдо айланмаси 12,9, жами хизматлар кўлами 13,2 фоиз ўсди.
Ҳисобот даврида 1650 дан ортиқ янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 15 минг 731 тага, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 80,2 фоизга, саноатдаги улуши эса 61,9 фоизга етди. 70 га яқин корхона томонидан 127,8 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.
Йиғилишда ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммоларга эътибор қаратилди. Вилоятдаги йирик корхоналарнинг 30 фоизида саноат ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 7 корхонада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 24 миллиард сўмга камайган. Бундай ҳолат Норин, Поп туманларида ҳам қайд этилган. Чортоқ, Чуст каби туманларда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш вилоят умумий кўрсаткичидан паст даражада қолмоқда. Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларида маҳаллийлаштириш дастури асосидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди
Ислом Каримов Наманган вилояти ҳокимининг алмаштирилиши сабабини айтди