Жаҳон | 18:41 / 23.01.2016
4513
1 дақиқада ўқилади

АҚШ шарқига ёпирилган қор бўрони қурбонлари сони 9 нафарга етди

АҚШнинг шарқий ҳудудларида кучли қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво сабаб ҳалок бўлганлар сони 9 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар берган.

Аввалроқ Шимолий Королина штатида ноқулай ҳаво шароити туфайли юз берган бир қатор йўл транспорт ҳодисалари туфайли 5 киши қурбон бўлгани айтилган эди.

Шунингдек, Виржиния, Кентукки ва Теннеcси штатида ҳам қурбонлар қайд этилган. Одамларнинг асосан йўл транспорт ҳодисалари натижасида, ноқулай об-ҳаво ва музламалар натижасида ҳалок бўлаётгани хабар қилинмоқда.

9та штат губернаторилари — Мэриленд, Виржиния, Теннесси, Кентукки, Шимолий Каролина, Жоржия, Пенсильвания, Ғарбий Виржиния ва Делавэр фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилган.

АҚШнинг бир қатор штатларига ёпирилган бўрон "Жонас" номини олди. Синоптикларнинг айтишича, пойтахт Вашингтонда 75 сантиметргача қалинликдаги ёғин тушиши кутилмоқда, шамол тезлиги эса соатига 80 километрга етиши айтилган.