Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Goldman Sachs ва Morgan Stanley банклари топ-менежерларига бериладиган мукофот пулларини кесиб ташлади
Goldman Sachs ва Morgan Stanley банклари кўрсаткичлар ёмонлашгани сабабли 2015 йил якунларига кўра топ-менежерларига берадиган мукофот пулларини кесиб ташлади. Бу молиявий ташкилотларнинг акциялари нархи 2015 йил давомида сезиларли тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилмоқда.
Goldman Sachs банки бошлиғи Ллойд Бланкфейн бир йил аввалгидан 1 млн доллар камроқ олади. Унга тўладиган пул банк йил ҳисобида 31 фоиз соф фойдани йўқотгандан кейин 23 млн долларни ташкил қилди. Йил давомида банкнинг акцияси 7 фоизга қадрсизланган.
Morgan Stanley банки бош директори оладиган маблағ 6,7 фоизга камайди ва 21 млн долларни ташқил қилди. Инвестицион банкнинг акциялари 18 фоизга қадрсизланган.
Бу орада JPMorgan банки раҳбари Жейми Даймоннинг 12 ой бўйича оладиган пули 35 фоизга, яъни 2014 йилдаги 20 млн доллардан 2015 йилдаги 27 млн долларгача ошди. The Guardian нашрининг таъкидлашича, JPMorgan ўтган йили харажатларни қисқартириш сиёсатидан борган ҳамда 5 минг ходимини бўшатиб юборган.