Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жон Керри Саудия Арабистони қироли билан Эрон билан ихтилофни муҳокама қилди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри делегация ҳамроҳлигида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд билан Ар-Риёдда учрашди, деб хабар бермоқда Al Ekhbariya нашри.
Таъкидланишича, учрашув давомида томонлар минтақадаги охирги воқеаларни муҳокама қилишди. Улар Суриядаги вазиятнинг ривожданиши ва “Эроннинг Сурия ички ишларига аралашувига” жавоб бериш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратишди.
ОАВлар маълумотларига кўра, учрашувда, шунингдек, қироллик мудофаа вазири, шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон, ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр, маданият ва ахборот вазири Одил ат-Турайфий ҳам иштирок этди.
Керри, шунингдек, Лаос, Камбожа ва Хитойга ташриф буюрмоқчи.