Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канададаги мактабдаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди
Канаданинг Саскачеван вилоятидаги Ла Лош қишлоғидаги мактабда содир этилган отишмада 5 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши оғир аҳволда қолмоқда, деб хабар бермоқда CBC News телеканали.
Бу ҳақда Швейцариянинг Давос шаҳридан туриб шошилинч мурожаат билан чиққан Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.
Трюдо бўлиб ўтган кўнгилсизликнинг сабаблари ва тафсилотлари ҳақида айтишга ҳали эрталигини айтди.
Аввалроқ ОАВларда мактабдаги отишмадан кейин бир ўқувчи қўлга олингани маълум қилинганди.
Ла Лош қишлоғида 3 мингга яқин одам яшайди, улардан кўпчилигини туб халқлар вакиллари ташкил қилади.