Жаҳон | 19:15 / 23.01.2016
3207
1 дақиқада ўқилади

Керри Форс кўрфази давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Форс кўрфази давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, томонлар Сурия ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилганлар. Керри Сурия бўйича музокаралар яқин кунларда давом эттирилишига ваъда берди.

Аввалроқ Жон Керри 2016 йилнинг январига режалаштирилган Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги музокаралар тўғридан-тўғри бўлмаслигини маълум қилганди. Керри 25 январда Женевада бир қатор музокаралар ўтишини, бироқ 26 ва 27 январгача кўпчилик иштирокчилар учрашув жойигача етиб келишларига умид қилиш мушкул эканини таъкидлаб ўтди.