Жаҳон | 20:01 / 23.01.2016
4161
1 дақиқада ўқилади

Манба: Италия Туркияга муҳожирларни ушлаб туриш учун 3 млрд евро ажратилишига тўсқинлик қилади

Италия Европа Иттифоқига қочқинларнинг келишини ушлаб туриш учун Европа Иттифоқи томонидан Туркияга Еврокомиссия томонидан талаб қилинган 3 млрд евро ажратилишига қарши чиқмоқда, деб хабар бермоқда Брюсселдаги дипломатик манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Италия бу қарорга тўсқинлик қилади, чунки ЕИ бюджетидан фақатгина 1 млрд евро, қолган 2 млрд евро эса ЕИга аъзо-давлатлар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган”, деб айтди манба.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Туркия муҳожирлар билан боғлиқ инқирозни ҳал қилишда ҳал қилувчи роль ўйнашини айтганди.

2015 йил ноябридаги музокаралар давомида Туркия Еврокомиссия унга 3 млрд евро ажратишни маъқуллагани учун Европа Иттифоқига мухожирлар оқимини ҳал қилишда ёрдам беришга рози бўлганди.