Спорт | 23:27 / 23.01.2016
4504
1 дақиқада ўқилади

Мессининг голи “Барселона”га “Малага” устидан ғалаба ва Примерадаги етакчиликни келтирди

Испания Примерасининг 21-турида “Барселона” меҳмонда “Малага” устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Барса” учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Мунир ал-Хаддадийнинг тўпи эвазига ҳисобни очди. Мезбонлар 32-дақиқада Хуанпининг тўпи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Учрашувдаги ғалаба тўпини 51-дақиқада Лионель Месси амалга оширди.

“Барселона” шу ғалабаси эвазига Примеранинг 1-поғонасига кўтарилиб олди. “Барса” “Севилья” билан учрашадиган “Атлетико”дан 1 очко олдинда бормоқда.

Испания Примераси. 21-тур
Малага – Барселона – 1:2
Голлар: Ал-Хаддадий, 2 (0:1); Хуанпи, 32 (1:1); Месси, 51 (1:2).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш