Жаҳон | 23:09 / 23.01.2016
3411
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Байденнинг Суриядаги ихтилофнинг ҳарбий йўл билан ҳал қилиниши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди

Оқ уй АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг Сурияда ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди, гап фақатгина ИШИДга қарши операция ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти берган хабарда айтилмоқда.

“Вице-президент биз Суриядаги фуқаролик урушининг сиёсий ечимини қидириш билан бир вақтда ИШИДга қарши ҳарбий ечимни амалга ошираётганимизни назарда тутган. АҚШнинг сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ”, дейилмоқда хабарда.

Байден АҚШ Сурияда уруш бошлашга тайёрлигини маълум қилди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш