Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Обама ФҚБнинг янги биноси қурилиши учун Конгрессдан 1,4 млрд доллар сўрайди
АҚШ президенти Барак Обама Конгрессдан Федерал Қидирув Бюросининг (ФҚБ) янги биноси қурилиш учун 1,4 млрд доллар миқдоридаги маблағни ажратишини сўрайди. Маълум қилинишича, Оқ уй 9 февраль куни кейинги молиявий йил бюджетига шундай пункт қўшилишини сўраб мурожаат қилади.
"Президент маъмурияти ФҚБнинг янги биноси қурилиши учун 1,4 млрд доллар миқдоридаги қўшимча маблағ ажратилишини сўрайди. Конгресс кейинги молиявий йил бюджетида бу мақсад учун 390 млн доллар миқдоридаги маблағ ажратишни мақуллаб бўлган", дейилади хабарда.
Оқ уй янги бинони қуриш учун пудратчилар ўртасида тендер эълон қилишни мўлжалламоқда. Қайд этилишича, ФҚБнинг янги биноси 200 минг кв. м майдонда қурилади. У Вашингтонга яқин бўлган ҳудудда, Мэриленд ёки Виржиния ҳудудида жойлашиши ҳам мумкин. Тендер ғолиби Пенсильвания-авенюда жойлашган ФҚБнинг эски биносини қайта қуриш ҳуқуқини қўлга киритади.
Айни вақтда ФҚБнинг афсонавий директори Эдгар Гувер номидаги (у 50 йилга яқин вақт давомида ФҚБ раҳбари бўлган) бино АҚШ махсус хизматларининг марказий офиси ҳисобланади. Лекин бу бино узоқ вақт ичида эскириб кетгани туфайли ходимлар Вашингтоннинг турли чеккаларидаги бўлимларда фаолият кўрсатишади.
Бу бинонинг тўла қайта қурилиши учун 14 йил ҳамда 1,7 млрд доллар кетиши ҳисоблаб чиқилган.