Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:35 / 23.01.2016
5058
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Давосда россиялик журналистлар билан гаплашишдан бош тортди
Украина президенти Пётр Порошенко Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида россиялик журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда, жумладан РИА “Новости” ва Sputnik мухбирлари хабар беришмоқда. Журналистлардан бири Порошенко билан инглизчада гаплашишга уринганда, Порошенкодан инглизчада гаплашмаслиги ҳақида жавоб олган.
Таъкидланишича, Украина делегацияси вакили “Порошенко Россия ОАВлари билан мулоқот қилиш ва уларга брифинг беришни режалаштирмаганини” маълум қилди.