Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси Apple раҳбари билан учрашди ва интернетни “тангри инояти” деб атади
Рим папаси Франциск Ватиканда Apple компанияси раҳбари Тим Кук билан ёпиқ учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Суҳбат тафсилотлари келтирилмаяпти, бироқ учрашув натижаларига кўра Франциск интернет, ижтимоий тармоқлар ва матнли хабарлар “агар улардан тўғри фойдаланилса, Тангри инояти эканлигини” айтди.
“Муомаланинг самимийлиги, инсонлар қалби ва бизнинг уларни донолик билан ишлатиш қобилиятимизни технологиялар белгиламайди”, деб айтди Рим папаси.
2014 йилда Франциск ёшларни интернетда камроқ вақт ўтказишга, “смартфонлар экрани олдида камроқ вақт ўтказиш” ва ён-атрофга кўпроқ эътибор қаратишга чақирган эди. Ўшанда понтифик техник тараққиёт маҳсуллари ҳаётни яхшилашига ишонишини, бироқ унинг ўрнини босиши керакмаслигини айтганди.
Бироқ ҳозир у “интернетдан неъматлар билан бўлишишга тайёр соғлом жамиятни қуришда фойдаланиш мумкинлигини” таъкидламоқда. Унинг айтишича, ижтимоий тармоқлар муносабатларнинг ривожланишига кўмак бериши ҳам, жамиятда тавофут келтириб чиқариши ҳам мумкин.