Жаҳон | 17:43 / 23.01.2016
23368
2 дақиқада ўқилади

Россияда Путиннинг гапларидан кейин Лениннинг танасини мавзолейдан олиб, ерга кўмишмоқчи

21 январь куни Россия президенти Владимир Путин илм-фан ва маориф Кенгаши мажлисида шундай деди: "Фикрни бошқариш – жуда тўғри иш, фақат у тўғри натижа бериши лозим. Лениннинг аҳволига тушиб қолиш ярамайди. Унинг фикри нимага олиб келди? СССР тарқалишига! Мана шунақа”.

Sputnik агентлигининг ёзишича, Путиннинг бу гапидан кейин мансабдор шахслар орасида "Ленин кўмилиши керак", деган таклифлар билан чиқаётганлар сони кўпайиб қолган.

Жумладан, Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров Владимир Ленин танаси аллақачон кўмилиши керак эди, деб ҳисоблайди.

"Мен диндор инсон сифатида, ҳар бир кишининг каби, Ленин танаси ҳам кўмилиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг мавзолейда сақланиши инсонийликка тўғри келмайди”, — дейди Евкуров.

У шунингдек, Лениннинг танаси мавзолейда сақланиши керак, деган истакни тушунишини айтиб, “одамларга қолса, улар нималарни хоҳлашмайди, дейсиз”, дея қўшимча қилган.

"Лениннинг ўзи унинг танаси ердамас, мавзолейда сақланишини васият қилганига ишончим комил эмас. Бундан ташқари, унинг мавзолейда сақланиши Россия тарихий анъаналарига тамомила зид”, — дея таъкидлаган Ингушетия раҳбари.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш