Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиянинг Flynas лоукостери 100 та Boeing ва Airbus самолёти сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилди
Саудия Арабистонининг Flynas лоукостери (хизматлари нарзи арзон турувчи авиакомпания) 100 тагача Boeing, Airbus ва Bombardier самолётини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда RNS.
Flynas раҳбари Пол Бирн авиакомпания яқин 5 йил ичида 60 та янги самолёт сотиб олмоқчи эканлиги ва уларнинг сонини 100 тагача етказишни ўйлаётганини айтди.
Компания хабарида Flynas компанияси Airbus A320 Neos, Boeing 737 Maxs ва Bombardier CS300 моделларига қизиқиш билдираётгани айтилган. Таъкидланишича, компания битим бўйича якуний қарорни 2016 йилда қабул қилади.
“Биз Airbus, Boeing ва Bombardier билан самолётлар сотиб олиш ёки лизингга олиш бўйича музокаралар ўтказмоқдамиз”, деб айтди Бирн.