Жаҳон | 19:12 / 23.01.2016
10534
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳудудидан учирилган яна бир ракета Туркиядаги аҳоли турар жой ҳудудига келиб тушди

23 январь куни Сурия ҳудудидан учирилган снаряд Туркия жануби-шарқида жойлашган Килис шаҳридаги уйлардан бирига келиб тушди. Daily Sabah нашри хабарига кўра, бу ҳодиса натижасида 2 киши жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Сурия шимолидаги Аваз тумани ҳудудидан учирилган ракета зарбаси натижасида жароҳат олганларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Бу туман ИШИД жангарилари назорати остида ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь, душанба куни Сурия ҳудудидан учирилган снаряд Килис шаҳридаги мактаб биносига келиб тушган эди.

Портлаш натижасида, мактаб ходималаридан бири ҳалок бўлган. Бир ўқувчи жароҳат олган. Ушбу ҳодисадан 48 соат ўтиб, Туркия ҳарбийлари ИШИД позициялари бўйлаб зарба беришди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш