Жамият | 16:54 / 23.01.2016
9304
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари урбанизация жараёнлари мавзусида дебат ўтказишди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ташкил этилган “Мунозара дебат” клубининг янги мавсумдаги 2-саралаш босқич ўйинлари “Урбанизация жараёнлари, қишлоқларда яшаш шаҳарларда яшашдан кўра қулай” мавзусида ташкил этилди.

Факультет талабаларидан ташкил этилган 8та жамоа аъзолари тасдиқ ва инкор позицияси бўйича ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ҳакамлар ҳайъати ҳамда томошабинларга етказиб беришди. Бу ҳақда kun.uz мобил мухбири хабар қилган.

“Мунозара дебат” клуби фаолиятининг ривожланиши талабаларнинг ҳар томонлама мукаммал ва мустақил фикрлаши, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлиши, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантиради.

“Мунозара дебат” клубининг фаолиятига Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат юридек университети ва Тошкент давлат аграр университетидан талабаларнинг жалб этилганлиги клуб фаолиятини янада ривожланишига асос бўлмоқда.

“Мунозара дебат” ўйинлари давомида талабалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ ва шаҳарларда аҳоли яшаши учун яратилган шароитлар тўғрисидаги фактлар келтириб ўтишди.