Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 18:56 / 23.01.2016
3877
1 дақиқада ўқилади
Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти 2016 йилда 3,4 фоизга ошишини прогноз қилмоқда
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард жаҳон иқтисодиёти 2016 йилда 3,4 фоизга ошишини прогноз қилди, деб хабар бермоқда RNS нашри.
Лагард бу ҳақда Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтди.
“Бизнингча, жаҳон иқтисодиётининг 2016 йилдаги ўсиши ўртамиёна бўлади”, деб айтди Лагард.
Лагард, шунингдек, ўсиш динамикаси 2015 йилдаги 3,1 фоиздан 2016 йилда 3,4 фоизга яхшиланишини қўшимча қилди. Лагарднинг айтишича, 2017 йилда бу кўрсаткич 3,6 фоизгача ўсади.