Спорт | 23:23 / 24.01.2016
4999
1 дақиқада ўқилади

“Челси” кўпчилик бўлиб ҳаракатланиб “Арсенал”ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Челси” “Арсенал” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Канонирларнинг уй майдони “Эмирейтс”да бўлиб ўтган учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.

Арсен Венгер шогирдлари учрашувнинг 18-дақиқасида камчиликда қолдилар: ҳимоячи Пер Мертезакер Диего Костани йиқитгани учун қизил карточка олди. Гус Хиддинк жамоаси имкониятдан фойдаланиб, 23-дақиқада ҳисобни очди: Диего Коста рақиб ҳимоячилари орасидан югуриб чиқиб, тўпни канонирлар дарвозасига йўллади.

“Арсенал” бу мағлубиятдан кейин мусобақа жадвалида 3-ўринни эгалламоқда ҳамда пешқадам “Лестер”дан 3 очко ва у билан бир хил очко тўплаган “Манчестер Сити”дан кўрсаткичлар бўйича ортда қолмоқда. 28 очко тўплаган “Челси” 13-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 23-тур
Арсенал – Челси – 0:1
Голлар: Коста, 23 (0:1).
Четлатиш: Мертезакер, 18 (Арсенал)