Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 январь куни кечаси Москвада қишнинг энг совуқ куни бўлиши кутилмоқда
24 январдан 25 январга ўтар кечаси Москвада қишнинг энг совуқ куни қайд этилади. Бу ҳақда «Фобос» маркази вакили Евгения Тишковцага асосланган ҳолда «Русская служба новостей» нашри хабар тарқатган.
Унинг айтишича, Москва "совуқ ўра"га айланади: шаҳарда ҳаво босими кескин пасайиб, осмонни булут қоплаб, қор ёғмайди.
"Москва шаҳрида ҳаво ҳарорати –25°C даражагача тушади, шаҳар ташқарисидаги ҳарорат эса –26°C даражага тушади. Январь учун одатдаги ўртача ҳарорат –10°C даража", дейилади хабарда.
Унинг аниқлик киритишича, 25 январь куни тонгида 2015-2016 йилги қишнинг энг совуқ ҳарорати қайд этилади.