Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:03 / 24.01.2016
3658
1 дақиқада ўқилади
АҚШда 17 киши ёмон об-ҳаво шароити қурбонига айланди
АҚШнинг шарқида кузатилаётган қор бўрони туфайли 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Ўлимга олиб келган ҳолатларнинг кўпчилиги йўллар музлагани ва кўриш даражаси паст бўлгани сабабли юз берган автофалокатлар билан боғлиқ бўлган. Яна бир неча киши қорни тозалаётганда ҳалок бўлган.
Нью-Йоркда бўрон туфайли автомобиль ҳаракати тақиқлаб қўйилди, йўлларда фақатгина шошилинч хизматлар автомобилларигагина ҳаракатланишга рухсат берилган.