Спорт | 12:52 / 24.01.2016
3200
2 дақиқада ўқилади

Australian Open турнири чорак финалида Мария Шарапова Серена Уильямсга қарши ўйнайди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Мельбурн шаҳрида давом этаётган Australian Open турнирининг чорак финалига йўлланма олди. Бу босқичда унинг рақибаси сайёранинг биринчи ракеткаси америкалик Серена Уильямс бўлади. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар берган.

24 январь куни тонгида дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси бўлиб турган Шарапова тўртинчи давра учрашувида швейцариялик Белинда Бенчични икки сетда ҳам бир хил 7:5 ҳисобиларида доғда қолдирди. Ушбу баҳсда 21та эйс зарбасини амалга оширган Шарапова ўзининг шахсий рекордини ҳам янгилади.

Серена Уильямс эса тўртинчи даврада россиялик Маргарита Гаспарянни ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

Қайд этиш керакки, Шарапова – Уильямс ўртасидаги ўзаро учрашувларда Серена 18-2 ҳисобида олдинда бормоқда.

Australian Open —«Катта дубулға» туркумига кирувчи дастлабки мусобақа бўлиб, 18-31 январь кунлари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 30 миллион долларни ташкил қилади.